ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қурилиш ва архитектура / Қурилишдаги лойиҳалаш. Объектларни экспертиза қилиш ва рўйхатга олиш /

O`z DSt 734.2023. Қурилиш учун лойиҳа ҳужжатлари тизими. Газ таъминоти. Ички қурилмалар. Ишчи чизмалар (АВ томонидан 28.08.2023 й. 202-сон билан рўйхатга олинган қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 07.08.2023 й. 205-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2023 йил 28 августда 202-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

қурилиш ва уй-жой коммунал

хўжалиги вазирининг

2023 йил 7 августдаги

205-сон буйруғига

ИЛОВА



O`z DSt 734.2023



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ДАВЛАТ СТАНДАРТИ

   

Қурилиш учун лойиҳа ҳужжатлари тизими.

Газ таъминоти. Ички қурилмалар. Ишчи чизмалар


Мазкур давлат стандарти бинолар, иншоотлар ҳамда ишлаб чиқариш объектларида газ таъминоти тизимининг ички қурилмаларини лойиҳалашда ишчи ҳужжатларининг таркиби ва уларнинг бажариш қоидаларини белгилайди.



1-БОБ. ТЕХНИК ЖИҲАТДАН ТАРТИБГА

СОЛИШ СОҲАСИДАГИ НОРМАТИВ

ҲУЖЖАТЛАРГА ҲАВОЛАЛАР

             

1. Мазкур давлат стандартида қуйидаги техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга ҳаволалар қўлланилган:

          

ISO 8560:2019

Техник чизмалар. Қурилиш чизмалари. Модул ўлчамлар, чизиқлар ва тўрларни акс эттириш (расмий манба: ISO 8560:2019 Technical drawings - Construction drawings - Representation of modular sizes, lines and grids);


ISO 9431:1990

Қурилиш чизмалари. Чизиш ва матн учун жойлар, шунингдек чизма варақларидаги асосий ёзувлар (расмий манба: ISO 9431:1990 Construction drawings - Spaces for drawing and for text, and title blocks on drawing sheets);


ГОСТ 2.103-2013

Конструкторлик ҳужжатларининг ягона тизими. Ишлаб чиқиш босқичлари (расмий манба: ГОСТ 2.103-2013 Единая система конструкторской документации. Стадии разработки);


ГОСТ 2.119-2013

Конструкторлик ҳужжатларининг ягона тизими. Эскиз лойиҳа (расмий манба: ГОСТ 2.119-2013 Единая система конструкторской документации. Эскизный проект);


ГОСТ 2.317-2011

Конструкторлик ҳужжатларининг ягона тизими. Аксонометрик проекциялар (расмий манба: ГОСТ 2.317-2011 Единая система конструкторской документации. Аксонометрические проекции);


ГОСТ 21.101-97

Қурилиш учун лойиҳа ҳужжатлари тизими. Лойиҳа ва ишчи ҳужжатларга қўйиладиган асосий талаблар (расмий манба: ГОСТ 21.101-97 Система проектной документации для строительства. Основные требования к проектной и рабочей документации);


ГОСТ 21.110-2013

Қурилиш учун лойиҳа ҳужжатлари тизими. Ускуналар, маҳсулотлар ва материалларнинг таснифи (расмий манба ГОСТ 21.110-2013Система проектной документации для строительства. Спецификация оборудования, изделий и материалов);


ГОСТ 21.114-2013

Намунавий бўлмаган маҳсулотларнинг умумий турларининг эскиз чизмаларини бажариш қоидалари (расмий манба: ГОСТ 21.114-2013 Правила выполнения эскизных чертежей общих видов нетиповых изделий);


ГОСТ 21.201-2011

Қурилиш учун лойиҳа ҳужжатлари тизими. Бинолар, иншоотлар ва конструкциялар элементларининг шартли график белгилари (расмий манба: ГОСТ 21.201-2011 Система проектной документации для строительства. Условные графические изображения элементов зданий, сооружений и конструкций);


ГОСТ 21.205-2016

Қурилиш учун лойиҳа ҳужжатлари тизими. Бино ва иншоотларнинг қувур ўтказиш тизимлари элементларининг шартли белгилари. (расмий манба: ГОСТ 21.205-2016 Система проектной документации для строительства. Условные обозначения элементов трубопроводных систем зданий и сооружений);


ГОСТ 21.206-2012

Қурилиш учун лойиҳа ҳужжатлари тизими. Қувурўтказгичларнинг шартли белгилари (расмий манба: ГОСТ 21.206-2012 Система проектной документации для строительства. Условные обозначения трубопроводов);


ГОСТ 21.208-2013

Қурилиш учун лойиҳа ҳужжатлари тизими. Технологик жараёнларни автоматлаштириш. Схемаларда асбоблар ва автоматлаштириш ускуналарининг шартли белгиланиши (расмий манба: ГОСТ 21.208-2013 Система проектной документации для строительства. Автоматизация технологических процессов. Обозначения условные приборов и средств автоматизации в схемах);


ГОСТ 21.501-2011

Қурилиш учун лойиҳа ҳужжатлари тизими. Архитектура ва конструктив ечимлар ишчи ҳужжатларни бажариш қоидалари (расмий манба: ГОСТ 21.501-2011 Система проектной документации для строительства. Правила выполнения рабочей документации архитектурных и конструктивных решений);


ГОСТ 21.508-2020

Қурилиш учун лойиҳа ҳужжатлари тизими. Корхоналар, ташкилотлар ва уй-жой-фуқаролик объектлари бош режаларининг ишчи чизмаларини бажариш қоидалари (расмий манба: ГОСТ 21.508-2020 Система проектной документации для строительства. Правила выполнения рабочей документации генеральных планов предприятий, сооружений и жилищно-гражданских объектов);


ГОСТ 34715.0-2021

Газ тарқатиш тизимлари. Табиий газни тарқатиш тармоқларини лойиҳалаш, қуриш ва йўқ қилиш. 0-қисм. Умумий талаблар (расмий манба: ГОСТ 34715.0-2021 Системы газораспределительные. Проектирование, строительство и ликвидация сетей газораспределения природного газа. Часть 0. Общие требования);


ГОСТ 34715.1-2021

Газ тарқатиш тизимлари. Табиий газни тарқатиш тармоқларини лойиҳалаш, қуриш ва йўқ қилиш. 1-қисм. Полиэтилен газ қувурлар (расмий манба: ГОСТ 34715.1-2021 Системы газораспределительные. Проектирование, строительство и ликвидация сетей газораспределения природного газа. Часть 1. Полиэтиленовые газопроводы);


ГОСТ 34715.2-2021

Газ тарқатиш тизимлари. Табиий газни тарқатиш тармоқларини лойиҳалаш, қуриш ва йўқ қилиш. 2-қисм. Пўлат газ қувурлар (расмий манба: ГОСТ 34715.2-2021 Системы газораспределительные. Проектирование, строительство и ликвидация сетей газораспределения природного газа. Часть 2. Стальные газопроводы);


O`z DSt 2.302:97

Конструкторлик ҳужжатларининг ягона тизими. Масштаблар;


O`z DSt 2.303:97

Конструкторлик ҳужжатларининг ягона тизими. Чизиқлар;


O`z DSt 735:96

Қурилиш учун лойиҳа ҳужжатлари тизими. Газ таъминоти. Ташқи газ қувурлари. Ишчи чизмалар;


ШНҚ 2.04.08-2013

Газ таъминоти. Лойиҳалаш меъёрлари;


ШНҚ 4.02.19-07

Газ таъминоти. Ички қурилмалар.

         

         

2-БОБ. АТАМАЛАР ВА ТАЪРИФЛАР

           

2. Мазкур давлат стандартида қуйидаги атамалар ва уларнинг таърифлари қўлланилган:


газ таъминоти тизими - газ тақсимлаш станциясидан истеъмолчиларга етиб борадиган газ қувурлари, суюлтирилган углеводород гази қурилмалари, газ қувурларидаги иншоотлар ва электр кимёвий емирилишдан ҳимоялаш воситалари, саноат корхоналарининг газ жиҳозлари, газни тартибга солиш пункти (ГТП) ва газни тартибга солувчи қурилма (ГТҚ)лар;


ички газ қувурлари - кирувчи газ қувуридан газ хўжалиги техник қурилмаларни ўрнатиш жойигача бино ва иншооат ичига ётқизилган газ қувурлари;


газ хўжалиги техник қурилмалари - газдан ёқилғи сифатида фойдаланиладиган ишлаб чиқариш печлари, қозонлари, газ генераторлари, суюлтирилган углеводород гази қурилмалари ва бошқалар.



3-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

         

3. Газ таъминоти тизими ички қурилмаларининг ишчи чизмалари мазкур давлат стандарти, ISO 8560:2019, ISO 9431:1990, O`z DSt 2.302:97, ГОСТ 2.103-2013, ГОСТ 2.119-2013, ГОСТ 34715.0-2021, ГОСТ 34715.1-2021, ГОСТ 34715.2-2021, ГОСТ 21.201-2011, ГОСТ 21.508-2020, ГОСТ 21.501-2011, ГОСТ 21.206-2012, ГОСТ 21.205-2016, ГОСТ 21.110-2013, ШНҚ 4.02.19-07, ШНҚ 2.04.08-2013 талабларига мувофиқ тайёрланиши керак.


4. Газ таъминоти тизими ички қурилмаларининг ишчи чизмалари таркибига қуйидагилар киради:

қурилиш-монтаж ишларини бажариш учун мўлжалланган ишчи чизмалар (газ таъминоти тизими ички қурилмаларининг ишчи чизмаларнинг асосий бутлиги);

ГОСТ 21.114-2013 талабларига мувофиқ бажариладиган намунавий бўлмаган маҳсулотлар умумий турларининг эскиз чизмалари;

ускуналар, маҳсулотлар ва материалларнинг таснифи;

локал смета (зарур бўлса).


5. Газ таъминоти тизими ички қурилмаларининг ишчи чизмалари асосий бутлигига қуйидагилар киради:

ишчи чизмалар бўйича умумий маълумотлар;

газ қувурлари ва газ хўжалиги техник қурилмаларнинг жойлашиш чизмалари (режалар ва кесимлар, режалар ва кесимларнинг фрагментлари, кўриниши ва узеллари);

газ таъминоти (газ истеъмоли) схемалари;

газ хўжалиги техник қурилмалари чизмалари (режалар, кесимлар, кўриниши ва схемалари).

Ишчи чизмаларнинг асосий бутлигига бинолар ва иншоотларнинг ҳамда ишлаб чиқариш объектларининг электрон моделидан олинган газ таъминоти тизимининг тўғри бурчакли изометрик проекцияларини киритишга йўл қўйилади.


6. Газ қувурлари ва уларнинг элементларининг чизмалари O`z DSt 735:96га мувофиқ шартли график белгилар ва соддалаштирилган тасвирлар кўринишида кўрсатилиши керак.

Газ қувурларининг ҳарф-рақамли белгилари қуйидаги 1-жадвалда келтирилган.


1-ЖАДВАЛ


Номи

     

Ҳарф-рақамли белгиси

       

1. Газ қувурлари



а) умумий белгиси


ГО

b) паст босимли 0,005 MPа гача


Г1

c) ўртача босимли 0,005 MPа дан 0,3 MPа гача


Г2

d) юқори босимли 0,3 МPа дан 0,6 MPa гача


Г3

e) жуда юқори босимли 0,6 MPa 1,2 MPa гача


Г4

2. Пуфлаш газ қувури


Г5

3. Сийраклашиш газ қувури


Г6

4. Хавфсизлик газ қувурлари


Г7

          

*) Изоҳ. Зарур ҳолларда газ қувурларнинг ҳарф-рақамли белгиланишида «G» лотин ҳарфини қўллашга йўл қўйилади.


7. Ҳарф-рақамли белгиларни тушириш мисоли қуйидаги 1-расмда келтирилган.


              

1-расм.


8. Газ қувурларининг устунлари «Us» ҳарфи ёзилган ҳолда бинолар ва иншоотлар ҳамда ишлаб чиқариш объектлар ҳудудидаги устуннинг тартиб рақамидан иборат бўлган шартли белги билан кўрсатилади.

Масалан: Us-1; Us-2.


9. Газ хўжалиги техник қурилмалари ва арматуранинг шартли график белгилари қуйидаги 2-жадвалда келтирилган.


         

10. Чизмалар ва схемаларда арматуранинг номинал диаметри кўрсатилганда ўлчам сони олдидан «DN» шартли белги келтирилади.


11. Чизмалар ва схемаларда газ қувурлари ҳамда уларнинг элементларининг номинал диаметри кўрсатилганда 2-расмнинг «а» ва «в» устунларида кўрсатилганидек, ўлчам сони олдидан «Ø» белгиси ёки «DN» шартли белгиси келтирилади.

Чизмалар ва схемаларда газ қувурининг ташқи диаметри ва унинг девори қалинлиги кўрсатилганда ушбу давлат стандарти 2-расмининг «б» ва «г» устунларида кўрсатилганидек, ўлчам сони олдидан «Ø» белги туширилади.

           

           

2-расм.


12. Газ хўжалиги техник қурилмалари ва арматуранинг график белгилари мазкур давлат стандартининг 2-жадвалида келтирилган шартли график белгиларни ҳисобга олган ҳолда ГОСТ 21.205-2016 бўйича белгиланади.


13. Газ таъминоти тизими элементларининг шартли график белгиларини тузиш намуналари ГОСТ 21.205-2016да ва қуйидаги 3-жадвалда келтирилган.

         


14. Қурилмалар, автоматлаштириш воситалари ва алоқа чизиқларининг шартли белгилари ГОСТ 21.208-2013га мувофиқ қабул қилинади.


15. Конструкция элементлари, ускуналар, газ қувурларининг даража белгилари ГОСТ 21.101-97га мувофиқ кўрсатилади.


16. Кесимлар ва чизмаларда нишабликларнинг белгилари ГОСТ 21.101-97га мувофиқ туширилади, бунда нишабликнинг рақамли қиймати ўнлик каср кўринишида вергулдан сўнг, уч белгигача аниқликда кўрсатилади.


17. Тасвирларнинг чизмалардаги масштаблари қуйидаги 4-жадвалга мувофиқ бўлиши лозим.


4-ЖАДВАЛ


Тасвирнинг номи

         

Масштаб

         

1. Ускуналар ва газ қувурларни жойлаштириш режалари ва кесимлари


1:100; 1:200

2. Газ таъминоти (газ истеъмоли) схемалари


1:100; 1:200

3. Кичик биноларнинг режалари ва схемалари


1:20; 1:50

4. Қурилмаларнинг режалари, кесимлари ва схемалари


1:50; 1:100

5. Режаларнинг фрагменти


1:50; 1:100

6. Режаларнинг узеллари


1:20; 1:50

7. Тизимлар қурилмаларининг режалари ва кесимларининг узеллари


1:20

8. Узеллар батафсил тасвирланган ҳолатда


1:2; 1:5; 1:10

9. Тизим схемаларининг узеллари


1:10; 1:20; 1:50

10. Намунавий бўлмаган маҳсулотларни умумий кўринишларининг эскиз чизмалари


1:5; 1:10, 1:20; 1:50



4-БОБ. ИШЧИ ЧИЗМАЛАР БЎЙИЧА

УМУМИЙ МАЪЛУМОТЛАР

           

18. Газ таъминоти тизими ички қурилмаларининг ишчи чизмалари бўйича умумий маълумотларга ГОСТ 21.101-97нинг 7-шаклида келтирилган маълумотлар билан қўшимча равишда қуйидаги 1-шакл бўйича (турар жой объектларидан ташқари) газ таъминоти тизимининг асосий кўрсаткичлари қўшилади.

         

1-шакл (mm)



19. Қўлланиладиган газнинг тавсифлари 1-шаклнинг «Изоҳ» устунида кўрсатилади.


20. ГОСТ 21.101-97да кўзда тутилган маълумотларга қўшимча равишда қуйидагилар кўрсатилади:

газ таъминоти тизимининг ҳисоб-китоблари амалга оширилган норматив ҳужжатларга ҳаволалар;

тизим қурилмаларининг тавсифлари;

газ қувурларини монтаж қилиш, синаш, бўяш ва изоляция қилишга, шунингдек уларни ётқизишга ва ишлаб чиқаришга оид талаблар;

газ таъминотига алоҳида (портлаш хавфсизлиги, ёнғин хавфсизлиги) талаблар.



5-БОБ. ГАЗ ТАЪМИНОТИ ТИЗИМИНИНГ ЧИЗМАЛАРИ


1-§. Газ қувурлари ва ускуналарнинг

жойлашиш чизмалари

           

21. Газ қувурлари ва ускуналарининг жойлашиш чизмалари мазкур давлат стандарти талаблари инобатга олинган ҳолда ГОСТ 21.101-97га асосан бажарилади.


22. Режаларда, уларнинг фрагментларида ва узелларда қурилмалар, ускуналар, газ қувурлари ISO 8560:2019 ёки O`z DSt 2.303:97га асосан қалин асосий чизиқ билан, қурилиш конструкциялари ва технологик ускуналар узлуксиз ингичка чизиқ билан тасвирланади.


23. Режаларнинг фрагментларида ва узелларда газ қувурлари, арматура ва газ хўжалиги техник қурилмалари соддалаштирилган ҳолда ёки чизма масштаби ёхуд қувурнинг диаметридан келиб чиқиб, шартли график белгилар билан тасвирланади.

Чизмада газ қувурларнинг диаметри тегишли масштабда 2 mm дан кам бўлмаса, газ қувурлар соддалаштирилган ҳолда иккита чизиқ билан тасвирланади.


24. Устма-уст жойлашган газ қувурлари режада шартли параллел чизиқлар билан тасвирланади.


25. Режалар ва кесимларда қуйидагилар кўрсатилади:

бинолар ва иншоотларнинг координация ўқлари ва улар орасидаги масофа (турар жой объектлари учун секция ўқлари орасидаги масофа);

газ ва ҳаво етказиладиган ҳамда ёнувчан моддалар узоқроқ жойлаштириладиган, шунингдек газ қувурларни ётқизишга таъсир этувчи қурилиш конструкциялари ва ускуналар;

қаватлар ва асосий майдонларни тоза поллари сатҳларининг белгилари;

координация ўқлари ёки конструкцияларнинг элементларига газ хўжалиги техник қурилмалари ва ускуналар, таянчлар (маҳкамлагичлар), киритишлар (чиқаришлар) ва газ қувурларининг устунларининг ўлчамли боғламлари;

эксплуатацион ўтиш жойларининг ўлчамлари;

газ қувурларнинг ҳарф-рақамли белгилари ва диаметрлари;

қурилмаларнинг сатҳлари ёки уларни ўрнатишнинг баландлик ўлчамларининг белгилари.

Шунингдек, режада газ хўжалиги техник қурилмалар ўрнатилган хоналарнинг номлари ва ушбу хоналарнинг портлаш хавфсизлиги ва ёнғин хавфсизлиги бўйича тоифалари кўрсатилади.


26. Кесимларда газ қувурлари ўқларининг сатҳлари ва чиқариб ташлаш газ қувурининг усти кўрсатилади.


27. Бинолар ва иншоотларда маиший ускуналар (газ плиталари, сув иситгичлар) ҳамда газ қувурларини жойлаштиришнинг режаси ва кесимида мазкур ускуналар ўрнатиладиган хоналарнинг баландлиги тўғрисида маълумотлар келтирилади ҳамда дудбўронлар ва вентиляция панжараларининг жойлашуви кўрсатилади.


28. Қозонхона ускуналари ва газ қувурларини жойлаштириш режасининг бажарилишига оид мисоллар ушбу давлат стандартининг 3-расмда ва кесимининг бажарилишига мисоллар эса 4-расмда кўрсатилган.


     

3-расм.

       

       

         

4-расм.

            

29. Бинода маиший ускуналар ва газ қувурларини жойлаштириш режасининг бажарилишга мисоллар қуйидаги 5-расмда келтирилган.

        

            

5-расм.

        

         

2-§. Газ таъминоти тизими ички

қурилмаларининг схемаси

        

30. Газ таъминоти тизими ички қурилмаларининг схемалари ГОСТ 2.317-2011га асосан аксонометрик қийшиқ бурчакли фронтал изометрик проекцияда ёки тўғри бурчакли изометрик проекцияда, x, y, z ўқлари бўйлаб силжишларсиз кўрсатилади.


31. Газ қувурлари ва арматуралар схемаларда шартли график белгилар орқали ҳамда шартли график белгиси мавжуд бўлмаган ускуналар соддалаштирилган график тасвир орқали кўрсатилади.


32. Бино ва иншооатлар учун уланадиган ускуналарнинг график тасвири ўрнига, уларнинг номларини кўрсатишга йўл қўйилади.


33. Лойиҳаланадиган газ қувурлар, арматура ва газ хўжалиги техник қурилмалар чизмаларда узлуксиз қалин асосий чизиқ билан тасвирланади.

Мавжуд газ қувурлар, арматура ва газ хўжалиги техник қурилмалар узлуксиз ингичка чизиқ орқали тасвирланади.


34. Узоқ масофага тортилган ва (ёки) мураккаб жойлашган газ қувурларни узилишлар билан пунктир чизиқ кўринишида тасвирлашга йўл қўйилади, бунда газ қувурларнинг узилиш жойлари қуйидаги 6-расмга мувофиқ кичик ҳарфлар билан белгиланади.

          

         

6-расм.

      

35. Схемаларда қуйидагилар туширилади ва кўрсатилади:

газ қувурларининг устунлари ва уларнинг белгиланиши;

газ қувурлар ўқларининг бинолар ва иншоотлар ташқи деворлари ўқлари билан кесишиш жойларидаги сатҳ белгилари ҳамда диаметрларини кўрсатган ҳолда киритилиши;

газ қувурлар ва уларнинг диаметрлари;

қулфлаш-бошқариш арматураси;

ускуналар, ўлчаш воситалари;

конструкцияси ва ҳужжатининг белгиланишини кўрсатган ҳолда ўлчаш воситалари ўрнатиладиган ускуналар;

газ қувурлар ўқлари сатҳларининг белгилари;

газ қувурларнинг нишабликлари (нам ва сиқилган углеводород газ учун);

газ қувурларнинг горизонтал майдонлари ўлчамлари (узилишлар мавжуд бўлганда ҳам).


36. Схема тасвирланган варақда зарур ҳолларда узеллар ва матнли изоҳлар кўрсатишга йўл қўйилади.


37. Асосий ёзув ва схеманинг устки қисмида унинг номи тўлиқ кўрсатилиши лозим.


38. Қозонхона газ тизими схемасини бажарилиш намунаси 7-расмда ҳамда турар жой объекти газ тизими схемасининг бажарилиш намунаси 8-расмда кўрсатилган.


      

7-расм.

          

             

         

8-расм.

        

        

6-БОБ. ГАЗ ХЎЖАЛИГИ ТЕХНИК

ҚУРИЛМАЛАРИНИНГ ЧИЗМАЛАРИ

            

39. Газ хўжалиги техник қурилмаларининг чизмалари қуйидаги ҳолларда бажарилади:

газ хўжалиги техник қурилмаларида икки ёки ундан ортиқ таркибий қисмлар мавжуд бўлганда;

таркибий қисмларни ўзаро ва таянч конструкцияларга маҳкамлаш усулларини кўрсатиш зарурати мавжуд бўлганда;

намунавий ёки ишлаб чиқарувчининг монтаж чизмалари мавжуд бўлмаганда.


40. Газ хўжалиги техник қурилмаларининг режалари ва кесимларида уларнинг элементлари соддалаштирилган ҳолда кўрсатилади.

Газ хўжалиги техник қурилмаларининг таркибий қисмларини маҳкамлаш усулини ёки уларни ўзаро маҳкамланишини кўрсатиш зарурати мавжуд бўлганда элементлар тўлиқ кўрсатилади.


41. Газ хўжалиги техник қурилмаларининг режалари ва кесимларида қуйидагилар кўрсатилади:

бинолар ва иншоотларнинг координация ўқлари ва улар орасидаги масофа;

қаватлар (майдонлар) тоза пол сатҳларининг белгилари;

газ хўжалиги техник қурилмаларининг координация ўқларига ёки бино ва иншоотнинг конструкция элементларига боғланиш ўлчамлари;

газ хўжалиги техник қурилмалари элементларининг асосий ўлчамлари ва сатҳларининг белгилари;

газ қувурларнинг ҳарф-рақамли белгилари;

газ қувурларнинг диаметрлари;

газ хўжалиги техник қурилмалари, арматура ва ўрнатиш элементларининг жойлашув белгилари.


42. Газ хўжалиги техник қурилмаларининг ўрнатилиш схемаси масштабга риоя этмаган ҳолда бажарилишига ва уларнинг чизмадаги жойлашувини таҳминий чизилишига йўл қўйилади.


43. Газ хўжалиги техник қурилмаларининг схемасида қуйидагилар кўрсатилади:

газ хўжалиги техник қурилмалари, газ қувурлари, арматура;

ўлчаш воситалари;

газ қувурларнинг ҳарф-рақамли белгилари;

газ қувурларнинг диаметрлари;

газ хўжалиги техник қурилмалари, арматура ва ўрнатиш элементларининг жойлашиш белгилари;

ташиладиган газ оқимининг йўналиши.


44. Зарур ҳолларда газ хўжалиги техник қурилмаларининг схемаларида уларни монтаж қилишга техник талаблар кўрсатилиши мумкин.


45. Газ хўжалиги техник қурилмаларининг схемаларига уларнинг режалари туширилган варақда жойлаштириладиган ГОСТ 21.101-97да келтирилган 7-шаклга асосан тасниф тузилади.


46. Газ хўжалиги техник қурилмаларининг схемаларига таснифда ускуналар, газ хўжалиги техник қурилмаларнинг конструкциялари, арматура, ўрнатиш конструкциялари, шунингдек газ қувурлар киритилади.


47. Таснифда газ хўжалиги техник қурилмаларининг элементлари қуйидаги кетма-кетликда гуруҳлари бўйича ёзилади:

газ хўжалиги техник қурилмалари;

арматура;

ўрнатиладиган конструкциялар;

газ қувурлар.


48. Газ хўжалиги техник қурилмалари режасининг бажарилишига намуна 9-расмда, кесимининг бажарилишига намуна 10-расмда ҳамда узелининг бажарилишига намуна 11-расмларда келтирилган.

      

         

          

9-расм.

         

        

        

10-расм.

         

          

           

11-расм.

      

         

49. Газ хўжалиги техник қурилмаларининг схемасини бажаришга намуналар қуйидаги 12-расмда келтирилган.



          

12-расм.

         

       

7-БОБ. ҚУРИЛМАЛАР, МАҲСУЛОТЛАР

ВА МАТЕРИАЛЛАРНИНГ ТАСНИФИ

         

50. Қурилмалар, маҳсулотлар ва материалларнинг таснифи мазкур давлат стандарти талабларини инобатга олган ҳолда ГОСТ 21.110-2013 талабларига мувофиқ бажарилади.


51. Ишлаб чиқариш объектларида ичига ёки ёнига ўрнатилган қўшимча хоналар жойлаштирилиши назарда тутилган бўлса, тасниф қисмларга ажратган ҳолда (ишлаб чиқариш қисми, қўшимча қисм) тузилади.


52. Фуқаровий объектларда (маданият, жисмоний тарбия, спорт, илм-фан, таълим, соғлиқни сақлаш, савдо, умумий овқатланиш, маиший хизмат кўрсатиш муассасалари ва ташкилотларини, банк-молия муассасаларини, қурилиш-коммунал ташкилотларини, алоқа ҳамда транспорт корхоналарини жойлаштириш учун мўлжалланган бинолар ва иншоотлар) ичига ўрнатилган ёки ёнига ўрнатилган қисмлар кўзда тутилган бўлса, тасниф қисмларга ажратган ҳолда (турар жой қисми, қўшимча қисм) бажарилади.


53. Ҳар бир қисмнинг номи сарлавҳа кўринишида «Номи ва техник тавсифлари» устунига ёзилади ва тагига чизиб қўйилади.


54. Таснифда газ таъминоти тизимининг элементлари ва материаллар ёки уларнинг қисмлари қуйидаги кетма-кетликда гуруҳлар бўйича ёзилади:

газ хўжалиги техник қурилмалари;

қувур ўтказгич арматураси;

таянчлар ва газ қувурларни маҳкамлагичлар;

ўрнатиладиган конструкциялар;

газ қувурлар;

материаллар


55. Ҳар бир гуруҳ бўйича газ таъминоти тизимининг элементлари уларнинг асосий параметрларини ўсиш тартибида ёзилади (мисол учун: тури, маркаси, диаметри, кесимлари).


56. Тасниф бўлимларида газ қувурлар ҳар бир диаметри бўйича ёзилади.


57. Таснифда қуйидаги ўлчов бирликларидан фойдаланилади:

ускуналар, газ қувурларнинг таянчлари, ўрнатиладиган конструкциялар - дона;

газ қувурлар - m;

изоляция материаллари - m3;

қоплама ва ҳимоя материаллари - m2;

бошқа материаллар - kg.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz).














































































Время: 0.0064
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск